Мижозларга почталарни юборишда OPTOM жамоаси сифатга алоҳида эътибор қаратади. Маҳсулотлар аъло ҳолатда етказилиши учун уларнинг турига қараб барча эҳтиёт чоралари кўрилади. Ёзнинг иссиқ кунларида эса гўшт каби озиқ-овқат маҳсулотлари махсус пенопласт қутида муз солиб юборилади.

Энг асосийси почта ҳажмига қараб тўловлари ҳам ўзгаради. Нархларимиз мос равишда ₩ 4000 дан, буюртмалар қиймати ₩99'000 дан ошганда, почта ҳажмидан қатъий назар етказиб бериш мутлақо текин бўлади.

Душанбадан Жумагача ҳар куни 15:00 дан олдин амалга оширилган буюртмалар ўша куниёқ почта орқали юборилади. Ва сиз уни эртасигаёқ олишингиз мумкин. Бу ҳам озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли етиб боришига ўз ҳиссасини қўшади.

Маҳсулотлар Кореянинг исталган манзилига энг қисқа муддатда, 1-2 иш кунида етказиб берилади.

Product added to wishlist